Тадбир Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси. II-босқич” доирасида ташкил этилди.

Тадбир асносида аёлларнинг иқтисодий имкониятини оширишда етакчиликнинг ўрни, вақтни бошқариш,  бизнес-режалаштириш, молиявий саводхонликни ошириш усуллари, сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун давлат субсидиялари ва бошқа имтиёзлар каби йўналишларда семинар ҳамда тренинглар уюштирилди. 

Тадбир иштирокчилари Навоий вилояти Кармана туманидаги “Шоди бобо Шукуржон”, Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги “Достонбек”, Вобкент туманидаги “Ўриной Мирзаева”, Бухоро туманидаги “Дўлама Паҳлавон Маҳмуд” фермер хўжаликлари далаларида бўлишди. Эътиборли томони, ушбу фермер хўжаликлари айнан аёллар томонидан бошқарилади. Қолаверса, уларнинг барчаси биринчилардан бўлиб сув тежовчи технологияларни қўллаган ҳамда бу борада катта тажриба тўплаган.

Иштирокчилар сув тежовчи технологияларни даланинг ўзида ишлатиб кўрдилар, шунингдек, сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш бўйича лойиҳа мутахассислари билан мулоқотлар олиб бордилар.