Финляндия, Исландия ва Дания кейинги ўринларда туради. АҚШ бу статистикада 170 та давлат орасида 21 ўринни эгаллади. Американинг ортда қолишига сабаблардан бири у ерда туғруқ таътилининг йўқлиги бўлиши мумкин. Папуа-Янги Гвинея ва АҚШ дунё бўйлаб фарзандли бўлган оналарга ижтимоий нафақа бермайдиган ягона давлатдир.
Аёллар учун яшаш шароитлари статистик таҳлилига кўра Афғонистон глобал индекс бўйича охирги ўринни эгаллаган. 2021 йил августида Толибон Кобулни эгаллаб олгани, ҳамда АҚШ ва НАТО қўшинлари чиқиб кетганидан бери мамлакатда аёллар ҳуқуқлари кескин тушиб кетди. Анча йиллардан бери можаролар давом этаётган Сурия ва Яман ҳам сўнгги поғоналардан жой олган.
“Бу кенгайиб бораётган тафовут ва аёллар мақомидаги тенгсизликнинг ёмонлашиши даромадлар ва бойликнинг кенгроқ тенденцияларини акс эттиради”, дейди ҳисобот муаллифлари.