Офлайн ва онлайн тарзида ўтказилаётган мазкур тадбир хотин-қизларнинг сиёсий фаоллиги, хусусан, электорал маданиятини ошириш соҳасида парламент, жамоат ташкилотлари, ваколатли давлат органлари, қонун ижодкорлиги субъектлари ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти вакилларининг хотин-қизлар сиёсий онги ва электорал маданиятини юксалтириш, жамиятда уларнинг фаоллигини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Нарбаева очиб берди.

Т.Нарбаева ўз сўзида ҳозирги вақтда хотин-қизлар мамлакат аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этиши, уларнинг барча соҳаларда самарали меҳнат қилишларини, шу жумладан, сиёсий бошқарув, ижтимоий-иқтисодий ҳаётда фаолият кўрсатишлари учун барча шарт-шароитлар яратилганлиги, сайловларда аёлларнинг ўрни беқиёс эканлиги, бугунги глобаллашув даврида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва янада мустаҳкамлаш муҳим аҳамият касб этиши, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талаби эканлигини эътироф этди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

Тадбир давом этмоқда.