Улар, ҳатто, ғайриоддий уйларини қуришга мажбур бўлишяпти, деб хабар беради euronews.com.

Даррен Чамбон, касби бўйича ошпаз, Франциянинг жануби-ғарбий қисмида уй қуриш соҳасида таниқли Андре де Бутердан сомондан уй қуриш техникасини ўрганаётган тўққиз нафар шогирдлардан бири.

Андренинг сўзларига кўра, пандемиядан кейин шогирдларининг профили ўзгариб кетган. Агар илгари экоиншоотлар тор доирадаги одамларни қизиқтирган бўлса, бугунги кунда деярли бутун ўрта синф бунга қизиқиш билдирмоқда.

Унинг шогирдлари атроф-муҳит ҳақида қайғуришади ва кўпинча банклар билан ишлашни хоҳламайди. Француз экспертларининг фикрича, март ойида фоиз ставкаларининг тез ўсиши фонида ипотека кредити бўйича аризаларнинг 45 фоизи рад этилган.

Шарқий Европада, Фегивернек шаҳрида Иштван Байнок ва унинг рафиқаси Кинга қадимий ғишт қуйиш техникасидан фойдаланган ҳолда, пахса уй қуришяпти. Бу усулда уй қуриш бетон қурилиш бозорида ҳукмронлик қилган пайтдан бошлаб унутилган эди.

Иштван ўтган йилни ғишт қуйиб ўтказди. “Мен ўнлаб дўстларим кўмагида жами 17,5 минг дона ғишт қуйдим”, дейди у, уйи олдида ғурур билан.

Уй-жой тайёр, уйнинг марказида печка бор, бу уч фарзандли оила учун электр энергиясини деярли икки баробарга камайтиради. Олдинда фақат уйнинг ички қисмини безаш ишлари қоляпти, холос.