Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат 37-42о, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларида 43-45о гача бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 41-43о бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 30-35о бўлади.

29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудида иссиқ ҳаво ҳарорати сақланиб туриши сабабли ҳаво ҳарорати:

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 43-45о гача;

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида 40-42о гача кўтарилади.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.