▫️I ва II гуруҳ ногиронлари;

▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш фахрийлари ва байналмилалчи жангчилар;

▫️ҳарбий хизматни ўтаётганида ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари;

▫️ногирон фарзандлари бўлган оилалар;

▫️тарбиячи-ота-оналар, оилавий болалар уйи тугатилган тақдирда;

▫️хизмат турар жойи берган ташкилотларда камида ўн йил ишлаган (хизмат қилган) шахслар; 

▫️лавозими муносабати билан турар жой берилган бўлиб, лавозимидан бўшаган, лекин турар жойни берган корхона билан меҳнат муносабатларини узмаган шахслар;

▫️ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгариши ёхуд корхона, муассаса, ташкилот тугатилиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинган шахслар;

▫️ўзи ишлаган корхона, муассаса, ташкилотдан пенсияга чиққан ходимлар;

▫️хизмат турар жойи берилган шахс вафот этганда унинг оила аъзолари;

▫️вояга етмаган фарзандлари билан бирга яшаётган ёлғиз шахслар.