Қонун лойиҳасига кўра, қуйидагилар умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик лавозимига тайинланиши тақиқланади:

суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

психиатрия ёки наркалогия муассасаларида ҳисобда турган шахслар;

умумий ўрта таълим тизимида раҳбарлик фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликка чалинган шахслар;

қасддан содир этган жинояти учун муқаддам судланган (судланганлик ҳолати тугатилганлиги, олиб ташланганлигидан қатъи назар) шахслар;

жиноят ишлари айбдорлиги тўғрисидаги масала ҳал этилмаган ҳолда тугатилган жиноятларни (қасддан) содир этган шахслар.

Қонун лойиҳасига 23 ноябрга қадар таклиф юбориш мумкин.