Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу туманлар лойиҳанинг амалдаги мезонларига риоя этмаганлиги инобатга олиниб, фуқаролардан келиб тушган шикоят ва эътирозлар асосида рад этилган.

"Очиқ бюджет" порталидаги маълумотларга кўра, Улуғнор туманидан жами 73 та лойиҳа келиб тушиб, шундан фақат 13 таси овоз беришга ўтказилган. Қолган 60 та лойиҳа эса ҳеч қандай асоссиз ёки сабаблари тушунтирилмаган ҳолда рад этилган.
Олтинкўл туманида жами 116 та лойиҳа келиб тушган бўлиб, шундан 22 таси овоз беришга ўтказилган, 94 та лойиҳа асослантирилмаган ҳолда рад этилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан лойиҳаларни амалдаги қонунчиликда белгиланган мезонларга асосан қайта кўриб чиқиш юзасидан хатлар юборилган бўлса-да, тегишли туман ишчи комиссиялари томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилиши таъминланмаган, дейилади хабарда.