Ҳоким ўринбосари ўз сўзида бошқарма олдида туризмни ривожлантириш, уни янги босқичга олиб чиқишдек долзарб вазифа турганини таъкидлаб, бу борада маҳаллий бошқарув органлари томонидан ҳар қандай кўмак кўрсатилишини айтиб ўтди.

Шундан сўнг Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг буйруғи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра, Аюбхон Бобомирзаев Наманган вилояти туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани маълум қилинди.

Аюбхон Бобомирзаев 1971 йилда Наманган шаҳрида туғилган. 1993 йилда Наманган саноат-технология институти, 2003 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институти ва 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Наманган саноат технология институти ассистенти лавозимида бошлаган. Шу кунга қадар Наманган вилояти Монополиядан чиқариш ва рақобатни  ривожлантириш худудий бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи, Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи вазифаларида ишлаган.