Қарорга кўра, тадбиркорлар қуйидаги чораларни кўриши шарт:

  • Қутқарув қайиқлари, кузатув миноралари ва сув чуқурлигини кўрсатувчи белгилар ўрнатиш;

  • Об-ҳаво билан боғлиқ хавфлар ҳақида огоҳлантирувчи белгилар, видеокузатув ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;

  • Қутқарув хизматини ташкил этиш ёки профессионал қутқарувчилар навбатчилигини йўлга қўйиш;

  • Кичик ҳажмли кемалар ва улар турадиган иншоотлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича қонунчиликда белгиланган талабларга риоя қилиш.

Мазкур талаблар сув омборлари ва уларга туташ ҳудудларда аҳоли, жумладан, туристлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.