“Озарбайжон фуқаро авиацияси давлат агентлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинган қарор [Россиянинг бир қатор шаҳарларига Бокудан парвозларни бекор қилиш тўғрисида] J2-8243 Баку – Грозный рейсини амалга оширган Embraer 190 самолёти ҳалокати бўйича терговнинг дастлабки натижаларига асосланади, жисмоний ва техник ташқи таъсирлар ва парвозлар хавфсизлиги учун потенциал хавфни ҳисобга олади” дейилади авиакомпания матбуот хизмати рейсларнинг тўхтатилиши сабабини тушунтириб берган баёнотида.

Аввалроқ AZAL компания ҳалокат бўйича тергов тугагунига қадар Россиянинг етти шаҳрига парвозларни тўхтатаётганини маълум қилган эди, деб хабар беради tass.ru.