Агентлик маълумотларига кўра, ёрдам Президент Илҳом Алиевнинг топшириғига биноан юборилган. У қўшни давлатга Озарбайжон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг юк машиналари орқали етказиб берилади.

Юк таркибида тахминан 30 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари ва қарийб 2 тонна дори-дармон ва тиббий буюмлар бор, деб хабар берди tass.ru.