"Қадрли Нодирбек! Бугун сизнинг шахмат бўйича рапид йўналишидаги жаҳон чемпионатида дунёнинг 5 карра чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсенни мағлуб этганингиз Янги Ўзбекистон спорти тарихида муҳим воқеликка айланди. Барча юртдошларимиз ушбу ғалабани шоду хуррамлик билан қарши олишди.

Бугун муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда спорт, хусусан шахматга қаратилаётган юксак эътиборга сиз каби иқтидорли ёшлар ўзларининг оламшумул ғалабалари билан жавоб қайтармоқдаки, бу ҳар бир юртдошимизга чексиз фахр бағишлайди.

Яна бир умидли шахматчимиз Шамсиддин Воҳидов ҳам афсонавий Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонган эди. Бугунги ғалаба эса дунё шахматининг эртаси ўзбек ёшлари қўлида эканлигидан дарак бермоқда гуё.

Нодирбек, сизга келгусида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин. Ишонаманки, сиз яқин келажакда албатта шахмат тожини ҳам Ўзбекистонга олиб келасиз. Бу йўлда сизга куч-қувват ва муваффақият ҳамроҳ бўлишини тилайман", – дейилади самимий табрикда.