Татаристон Республикасининг Қозон шаҳридаги “Дўстлик уйи”да шу муносабат билан маданий дастур ташкил этилди, тадбирнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов, Татаристон Республикаси Бош вазири ўринбосари Марат Зяббаров, Татаристон Республикаси Давлат Кенгаши раиси Фарид Мухаметшин иштирок этди.

Шундан сўнг Aзиз Aбдуҳакимов Татаристон Республикасидаги юртдошларимизни Истиқлол байрами билан табриклаб, фаол ҳамюртларимизга “Мустақилликнинг 30 йиллиги” кўкрак нишонини топширди.

Энг аввало, кўкрак нишони Ўзбекистоннинг Татаристон Республикасидаги бош консули Фарид Насриевга топширилди.

Шунингдек, “Suyumbike” нашри бош муҳаррир ўринбосари Рамзия Кашапова, Қозон шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Aбдуманноб Aбдусатторов ва Чувашидаги ўзбек маданият маркази раҳбари Aбдували Эргашев ҳам “Ўзбекистоннинг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланишди.

Сўнгра Ўзбекистон маданият соҳаси вакиллари иштирокида байрам концерт дастури намойиш этилди.