Унда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, унинг БААдаги ваколатхонаси раҳбарияти ва ходимлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси иштирок этди.

Икки давлат ўртасида мавжуд келишувларни амалга оширишнинг ҳозирги ҳолати, қўшма лойиҳаларнинг жорий этилиши ва истиқболли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун шарт-шароитлар кўриб чиқилди.

Бирлашган Араб Амирликларидаги шериклар билан ҳамкорликнинг самарадорлиги ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни амалга оширишда эришилган кўрсаткичлар атрофлича кўриб чиқилди. БААдаги шериклар билан ишлаш тамойилларини қайта кўриб чиқиш ҳамда ушбу мамлакат ишбилармон доиралари билан ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш зарурлиги қайд этилди.

Вазирлик ва идоралар билан биргаликда БАА билан савдо ва инвестициявий ҳамкорлик бўйича яхлит стратегияни, шунингдек, аниқ лойиҳалар ва уларни амалга ошириш муддатлари кўрсатилган 2022 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш бўйича алоҳида «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.