Тадбир давомида БААда ишлаш истагида бўлган фуқароларга турли объектларни қўриқлаш учун бўш иш ўринлари ҳақида, шунингдек, иш жараёнлари, шарт-шароитлари, корхонанинг ички тартиблари, иш вақти ҳамда ойлик иш ҳақи, номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисида маълумотлар берилди.

Танловда Самарқанд, Жиззах, Навоий, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан жами 99 нафар фуқаро иштирок этди. Иш берувчилар томонидан уларнинг 14 нафари танлаб олинди. Шунингдек, 39 нафари мазкур йўналишда ишлаш мақсадида инглиз тилини ўрганиш истагини билдирди. Ушбу фуқаролар рўйхати шакллантирилиб, ўрнатилган тартибда чет тили бўйича ўқитиш курсларига йўналтирилиши белгилаб олинди, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси матбуот хизмати.