Бу ҳақда Championat.asia сайтида хабар чиқди.
Хабарда айтилишича, Куадио дисквалификация сабаб жамоасига ёрдам бера олмайди. Яҳё Нодир ҳали эса тўлиқ тайёр эмас. Шунингдек, Абдулраҳмон Солиҳ жароҳат туфайли ва Фабио Де Лима шахсий сабабларга кўра БАА билан бирга Ўзбекистонга келмаган.
Келиб чиқиши бразилиялик бўлган аъзоси Фабио де Лима Ўзбекистонга келса қамоққа олиниши мумкин, дея ёзади olamsport.com.
Маълум бўлишича, "Ал Васл" клуби футболчиси 2013 йилда Ўзбекистон фуқароси паспортини олган ва БАА чемпионатида осиёлик легионер сифатида рўйхатдан ўтган. Бу ҳолат Ўзбекистонда текширувга сабаб бўлган ва бу рақамли паспорт аслида бошқа одамга тегишли экани маълум бўлган.
Шу боис Фабио ҳеч қачон Ўзбекистонга учиб келмайди.
Аввалроқ, "Насаф" ОЧЛда "Ал Васл"ни қабул қилган ва Де Лима Қаршига келмаганди.
Сўнгра "Ал Васл" "Пахтакор"га қарши ўйнади, унда ҳам Фабио келмади. У 15 октябрь кунги баҳсни ҳам ўтказиб юборади.