Ўзбекистон бадиий гимнастика федерацияси баҳсларнинг тақвимини эълон қилди. Унга кўра, 15 апрель - мусобақанинг биринчи куни бўлиб, баҳслар старт олади ва турнирнинг очилиш маросими ўтказилади. 16 апрель куни гимнастикачилар кўпкураш баҳсларида (якка ва гуруҳ машқлари) гиламчага чиқишади. Шу куни ғолиб ва совриндорлар номига аниқлик киритилганидан сўнг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.
17 апрелда спортчилар алоҳида йўналишлар бўйича баҳсларга киришади. Шундан сўнг, совринли ўринларни қўлга киритган спортчилар шарафига тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Жаҳон кубоги баҳсларининг сўнгги куни гала-концерт билан якунланиши белгиланган.