Каттақурғон шаҳрида ҳам аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, оммавий спортни ривожлантириш, ёшлар ўртасида спорт-соғломлаштириш ишларини тараққий эттириш мақсадида спорт мусобақалари, турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ушбу тадбирлар доирасида шаҳар Болалар-ўсмирлар спорт мактабида бадиий гимнастика бўйича шаҳар очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.

2004-2015 йилларда туғилган 200 дан ортиқ гимнастикачи қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада Каттақўрғон шаҳар, Бухоро, Навоий вилояти, Тойлоқ, Оқдарё, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай туман жамоалари беллашди. 

Мусобақада иштирок этган шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова гимнастикачи қизларга омад тилади. Ғолиблар дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

                                                                                                                Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати