Тадбирда Туризм ва спорт вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасаддилари, миллий маданият марказлари ва дўстлик жамиятлари раислари ҳамда фаоллари, спортчилар, пойтахт жамоатчилиги, ёшлар, шунингдек, ОAВ вакиллари иштирок этишди.

Бағрикенглик ҳафталигини ўтказиш юзасидан Туризм ва спорт вазирлиги томонидан жаҳон ҳамжамияти билан дўстона алоқаларни кучайтириш, халқаро ҳамкорликни ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган. Ўз навбатида, умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш, халқлар ўртасида самимий дўстлик ришталарини боғлаш Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-еътибори ва имижи ошишига, юртимизда инсонпарварликнинг кучайишига ҳамда маданий-маънавий муносабатларнинг халқаро миқёсда кенгайишига хизмат қилади.

Маълумот ўрнида: Мамлакатимизда барча фуқароларни қайси миллатга мансублигидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар билан таъминлаш ҳамда миллатлараро тотувлик ва жамиятда ўзаро аҳилчилик муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида 15-21 ноябр кунлари Ўзбекистонда “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилмоқда. Мазкур ҳафталик “Ўзбекистон – бағрикенг замин” шиори остида ташкил этиладиган турли маданий-таърифий тадбирлардан иборат бўлади.