Жалолов олтин медаль учун кечган беллашувда америкалик Ричард Торресга қарши жанг қилди. Ўзининг аниқ ва кучли зарбалари билан рақибни ожиз қолдирган Баҳодир совринлари қаторига энг оғир вазн тоифасида Олимпия ўйинлари чемпионлигини ҳам қўшиб қўйди.
Шу билан делегациямизнинг мазкур Олимпия ўйинларида жамғарган медаллари сони 3 та олтин ва 2 та бронзани ташкил этади, деб хабар беради Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.