8 раундлик жангда у белгиялик Жек Муловайига қарши рингга кўтарилди ва рақибини сўнгги раундда нокаутга учратди. Бу Баҳодирнинг профессионал боксдаги 11-жангида қозонилган 11-ғалабаси сифатида тарихга кирди.
Эътиборлиси, Жалолов барча жангларни муддатидан аввал нокаут билан якунламоқда.
Ярим тунда енгилмас боксчимиз Баҳодир Жалолов АҚШдан қайтиб келди. Уни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Шахрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, Ўзбекистон бокс ва профессионал бокс федерацияларининг масъул раҳбарлари, спортчининг яқинлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар тантанали равишда кутиб олди.
Кутиб олиш маросимида ОАВ ходимларига интервью берар экан, Баҳодир Жалолов мана шундай ғалабалар орқали ўз рейтингини ошириб бориши ва тез орада оғир вазн тоифасида чемпионлик камари учун рингга кўтарилишдан умидвор эканлигини таъкидлади.
Баҳодир Жалоловни қўлга киритилган ажойиб ғалаба билан муборакбод этамиз.