Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баҳодир Ташматов, Спорт вазири ўринбосари Авазжон Каримов, соҳавий раҳбарлар, мураббийлар ва спортчилар иштирок этди.

Делегатлар томонидан Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник Баҳодир Ташматов Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб бир овоздан сайланди.

Янги сайланган федерация раиси ўз нутқида сўнгги йилларда спорт соҳасига қаратилган давлат эътибори натижасида спортчиларимиз халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришаётганини қайд этди.

Конференция давомида қўл жанги спорт турини янада ривожлантириш бўйича қатор амалий вазифалар белгиланди.

Жумладан, секция ва тўгараклар мавжуд бўлмаган туманларда камида иккитадан қўл жанги секциясини ташкил этиш, ёшларни спортга кенг жалб қилиш, истиқболли спортчиларни саралаб олиш ҳамда уларни касбга йўналтириш вазифалари белгилаб олинди.