Фильм режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов ва сценарий муаллифи Ҳасан Тошхўжаевлар суратга олиниши кутилаётган янги фильм учун манбалар йиғиш, Баҳодир Ялангтўш ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи материаллар билан яқиндан танишиш мақсадида Самарқанд шаҳрида бўлишди.
Киноижодкорлар ишни дастлаб Баҳодир Ялангтўш ва унинг пири Маҳдуми Аъзамнинг қабрини зиёрат қилишдан бошладилар. Сўнгра Самарқанд давлат университетида вилоят тарихчи олимлари, санъат ва маданият намояндалари, ёзувчилар, журналистлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Кинематография агентлиги Ахборот хизмати