Унда республикамиздаги аёл рассомларнинг 50 дан ортиқ рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик санъатига оид ижод намуналари ўрин олган.
Тақдим этилган таниқли, ёш ва фаол ижодкор рассомларнинг “Юр, тоғларга чиқайлик”, “Эски маёқ”, “Томчилар”, “Кузги блюз”, “Бошида сават билан қиз”, “Қизалоқ ва ойлар”, “Тўйдан олдин”, “Бибихоним”, “Дераза олдидаги гуллар”, “Баҳорда кун ав туннинг тенглашиши”, “Олчалар”, “Кумуш”, “Чинни буюмлари тўплами” ва бошқа қатор ижод намуналари томошабинларни бефарқ қолдирмайди, фикрлашга чорлайди.
Тақдим этилган ижодий ишлар намойиши давом этмоқда.
Ҳасан Абдуназаров