Диетологнинг айтишича, баҳорда витамин, антиоксидант ҳамда клетчаткага бой маҳсулотлар истеъмол қилиш зарур. Бу организмнинг йўқолган тонусини тиклаш имконини беради.

Шу боис сабзавотлар, мевалар ва ўрмон мевалари истеъмолига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ.

“Сабзавотлар, мевалар ва ўрмон мевалари организм учун зарур С, клетчатка,  биофлавоноидлар, антиоксидантлар манбаи. Янги, мавсумий сабзавотлар, мевалар ва ўрмон мевалари айни пайтда йўқ. Шунинг учун совитилган маҳсулотларга эътибор қаратиш лозим, дея  қайд этди мутахассис.

“С витаминига бўлган эҳтиёжни ҳозирда бозорларда кўп миқдорда топса бўладиган тузланган карам, совитилган ҳолда сақланадиган қорағат (смородина), булғор қалампири, цитрус мевалар ҳисобига қоплаш мумкин”, дейди Соломатина.

Бундан ташқари, диетолог баҳорий рационга редиска ҳамда кўкатларни қўшишни ҳам тавсия қилди.

Шифокорнинг айтишича, қишдан чиққан организ А, В, D ва E витаминларига ҳам эҳтиёж сезади. Шунинг учун ёнғоқ, гўшт, балиқ, сметана ва бошқа маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади, деб ёзади ria.ru.