Томонлар Ўзбекистон Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бошланган ислоҳотлар натижасида ривожланаётган икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, Баҳрайн подшоҳлиги Миллий мажлиси Депутатлар палатаси Раиси Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли шу жумладан, гендер тенглик, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади.
Фаузия Абдулла Зейнал, шунингдек, Баҳрайн ва Ўзбекистон ўртасида турли соҳалар, жумладан, парламентлараро ҳамкорлик муҳимлигига урғу бериб, бу икки томонлама муносабатларни янги босқичига олиб чиқишга хизмат қилишини таъкидлади.
Фаузия Абдулла Зейнал Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисини Баҳрайнга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.
Шунингдек, у 2022 йилда бўлиб ўтадиган Спикер аёллар форумида иштирок этиш таклифини қабул қилди.
Учрашув чоғида икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Томонлар муносабатларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ахборот хизмати.