Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.

Йўналишлар жами 32 та турдош гуруҳларга ажратилди.

Маълумот учун: Қуйидаги таълим йўналишлари соҳа (тармоқ, йўналиш, фаолият тури) бўйича мос таълим йўналишлари (мутахассисликлари) гуруҳига турдош ҳисобланади:

— "Касб таълими (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)";

— "Профессионал таълим (бакалавриат таълим йўналишлари бўйича)";

— "Хизмат кўрсатиш техника ва технологияси (хизмат кўрсатиш тармоқлари бўйича)";

— "Хизматлар соҳаси (фаолият турлари ва йўналишлари бўйича)".

Шунингдек, кўчириш ёки қайта тиклашга ариза топширганларнинг илгари таълим олган йўналишлари (мутахассисликлари) амалдаги Классификаторга мувофиқлаштириб, инобатга олинади.