Андижон вилоятининг Балиқчи тумани массивларида ҳам ипак қуртини сифатли парваришланишини назорат килиш, қўшимча сўкичаклар тайёрлаш, ипак куртларини сийраклаштириш, дасталар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Айни кунларда, Балиқчи тумани массивларида 6 минг 143 қути ипак курти боқилмоқда. Шунга кўра, 350 тонна тайёр пилла хом ашёси олиш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда 3 минг 114 та хонадонда 6 минг 143 нафар фуқаро пилла боқиш билан банд.