Ўтказилган мулоқотлар давомида 89 нафар фуқаро имтиёзли шартлар асосида иссиқхона ташкил этиш, паррандачилик, тикувчилик, қандолатчилик, асаларичилик, боғдорчилик ва бир қанча йўналишлар бўйича кредит олиш истагини билдирди.
Учрашувда вазир ўринбосари С.Турдиев ушбу фуқароларга амалий ёрдам бериш бўйича масъулларга зарур топшириқлар берди ва шу жойнинг ўзида имтиёзли кредитлар белгиланган тартибда расмийлаштирилди.
Жумладан, туманнинг “Полвонтош” маҳалласида истиқомат қилувчи Холида Қобиловага 100 та парранда, “Сарой” маҳалласидаги Нилуфар Ғаффоровага иссиқхона ва “Бектепа” маҳалласидаги Отабек Норқуловга компьютер хизматларини кенгайтириш йўналишида имтиёзли кредитлар ажратилди.