Бу ҳақда The Daily Star газетаси мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар бош бошқармасига таяниб маълум қилди.

Бир кунда қайд этилган энг юқори ҳолатлар сони 12 кишини ташкил этган эди. 15 мартдан бери қизамиқ ва унга боғлиқ аломатлардан вафот этганларнинг умумий сони 311 нафарга етди.

Сўнгги иккита ҳолат қизамиқдан тўғридан-тўғри ўлим сифатида тасдиқланди, шунинг учун тасдиқланган ўлимлар сони 52 тага етди. Яна 15 та ҳолат эҳтимолий деб ҳисобланади, бу умумий сонни 259 нафарга етказади.

Вазият мураккаблигича қолмоқда ва расмийлар касалликнинг тарқалишини кузатишда давом этмоқда, деб хабар берди kazinform.