Жорий йилнинг 13 май куни соат 01:05да Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчаси 2-уйда жойлашган ЧАКБ "Равнақ банк" Шайхонтоҳур филиалида хизмат олиб бораётган сафдор Д.И.Темиров томонидан белгиланган ҳудуд видео кузатув камераси орқали назорат қилинаётган вақтда, номаълум шахс банкомат чироқларини ўчириб, симларни узаётганлиги аниқланган ва зудлик билан "ташвиш" тугмаси босилган.
Келиб тушган "ташвиш" хабарига кўра тезкорлик билан ТҲГ ходимлари воқеа жойига етиб келиб, номаълум шахсни банкомат симларини узаётган вақтда қўлга олган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумандаги 2-сонли ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақида Шайхонтоҳур туман ИИБ хабар бермоқда.