Қулаган уй хонадонининг эгаси ва у ёллаган ишчиларни икки йилдан беш йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.

"Суд ҳар уч айбланувчи учун ҳам қамоққа олиш чорасини танлади. Дастлабки суд мажлиси 1 декабрь соат 12:00 га белгиланган", — дейилади хабарда.

Айбланувчиларнинг адвокати уларни гаров эвазига озод қилишни талаб қилди, аммо судья унинг талабини қондирмади.

Қайд этилишича, судланувчилар 4-8 октябрь кунлари бинонинг биринчи қаватида таъмирлаш ишларини олиб борган. Улар деворлар, шу жумладан, юк кўтарувчи деворларни ҳам бузиб ташлади. Бу эса уй барқарорлиги бузилиши ва унинг қулашига олиб келди.

Оқибатда тўққиз киши ҳалок бўлди. Уларнинг уч нафари вояга етмаган болалар. Бир кишининг аҳволи оғирлигича қолмоқда.