Шу йилнинг ўзида ёшларимиз нуфузли халқаро фан олимпиадаларида 2 та олтин, 8 та кумуш, 5 та бронза медалини қўлга киритди.
“Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ўртасида кимёдан иккинчи, математика ва иқтисодиётда учинчи, АТ ва география бўйича тўртинчи ўринни эгаллаган ўғил-қизларимиз тимсолида бўлғуси Хоразмийлар, Берунийлар, Ибн Синоларни кўрамиз.
Сафлари тобора кенгайиб бораётган бундай интилувчан, истеъдодли ёшлар – Янги Ўзбекистоннинг олтин авлоди, ғуруримиз тимсолидир.
Бугунги унутилмас дамларда мен бутун Ўзбекистон ёшларига қарата айтмоқчиман.