Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор қилди.

«Сўнгги воқеалар оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлгани муносабати билан таъзия изҳор этиб, жабрланган оилаларга нисбатан ҳамдардлигимизни билдирдик. Ҳамкасбим билан минтақадаги вазиятни муҳокама қилдик ва ҳар қандай кейинги кескинлашув жиддий гуманитар ва хавфсизлик оқибатларига олиб келиши мумкинлигини қайд этдик», — дейди Бахтиёр Саидов.

«Барча келишмовчилик ва низолар фақат тинч йўл билан — мулоқот ва дипломатия орқали ҳал этилиши лозимлиги ҳақидаги қатъий ва изчил позициямизни яна бир бор тасдиқладик», дейилади хабарда.