Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Учрашувда икки ва кўп томонлама шакллардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

— Жаноб Элчининг Ўзбекистон ва Нидерландия алоқаларини кўп жиҳатдан мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаймиз. Минтақаларимиз ўртасида яқин ҳамкорлик ўрнатиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд, — дейди Бахтиёр Саидов.