Учрашувда жорий йилнинг май ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган “Кўрфаз ҳамкорлик кенгаши – Марказий Осиё“ стратегик мулоқоти Давлат раҳбарларининг саммитига тайёргарликни кўриш муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон ва Ўмон чуқур тарихий меросга эга бўлиб, ислом цивилизациясига катта ҳисса қўшгани. Биз барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдоримиз. Бугун ҳамкорлигимизни янада ривожлантириш ва алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган бир қанча ташаббуслар бўйича фикр алмашдик“, — дейди ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида.