Озарбайжон ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидовни юксак масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий табриклади.

Томонлар, шунингдек, яқинлашиб келаётган 2023 йил билан ҳам бир-бирини қутлади.

Ўзбекистон-Озарбайжон кўп қиррали стратегик шериклик муносабатларини кенгайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга ўзаро тайёрлик тасдиқланди.

Вазирлар икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар ва бўлажак тадбирлар жадвалини келишиб олдилар.