Тожикистон ТИВ раҳбари Б.Саидовни юқори масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклаб, касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.

Икки мамлакат Президентлари ўртасида эришилган келишувлар ижроси жараёни юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Тожикистон икки томонлама сиёсий мулоқотни давом эттиришга ва халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги таъкидланди.

Олий ва юқори даражадаги режалаштирилган тадбирларнинг жадвали ва турли жиҳатлари кўриб чиқилди.

Икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг телефон орқали мулоқоти очиқ, самимий ва дўстона руҳда ўтди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.