Тадбир 2025 йил 20 декабрдан 2026 йилнинг 10 январига қадар давом этади.
Унга кўра,
- Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигида республика ишчи штаби ташкил этилади;
- тадбир давомида санитар тозалаш корхоналари томонидан барча ҳудудлар қаттиқ маиший чиқиндилардан тозаланади.
Шунингдек,
- маҳалла ҳудудларини озода сақлаш,
- байрам кунларида чиқинди тўпланиб қолишининг олдини олиш,
- чиқиндиларни режа графикдан ташқари навбатчилик асосида ўз вақтида олиб кетишга қатъий риоя қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилади.
«Долзарб 20 кунлик» тозалик тадбирларидан мақсад аҳоли орасида Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш, атроф-муҳитни озода сақлаш ва бу орқали экологик вазиятнинг янада яхшиланишига ҳисса қўшишдир.
Шу ўринда, жисмоний ва юридик шахслардан чиқиндилар билан боғлиқ ишларда атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни, жумладан, белгиланмаган жойларга чиқинди ташламасликни сўралди.
Чиқиндиларни бошқариш соҳаси ва хизмат сифатига доир таклиф ва шикоятлар юзага келганда «1205» қисқа рақамига 24/7 иш режимда мурожаат қилиш мумкинлиги эслатиб ўтилди.