19 – 25 март кунлари аҳоли талабини қондириш учун жами 25 000 та қўшимча йўловчи ўрини яратилади:
Қўшимча "Афросиёб" рейслари:
19 – 21 март кунлари (6 та рейс)
Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида;
19, 20, 21, 22, 23 ва 25 март кунлари
Тошкент — Бухоро — Тошкент йўналишида қўшимча қатновлар йўлга қўйилди.
Шунингдек, 19 – 25 - март кунлари қуйидаги йўловчи поездларга 4 тадан қўшимча вагонлар уланади:
“Тошкент – Хива – Тошкент”
“Тошкент – Шовот – Тошкент”
“Тошкент – Қўнғирот – Тошкент”
“Тошкент – Термиз – Тошкент”
“Тошкент – Бухоро – Тошкент” (Шарқ)
Қўшимча уланадиган вагонлар орқали 21 500 нафар йўловчи ташилади.
Чипталарни "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ расмий сайти, мобил иловаси ҳамда темир йўл кассаларидан харид қилиш мумкин.