Наврўз азалдан одамлар кўнглига эзгулик, яхшилик, шодлик ва қувонч олиб кирувчи байрам сифатида қадрланади. Марказий деҳқон бозорида ташкил этилган савдо ярмаркаларига харид учун келган аҳоли ана шундай шодиёналарга гувоҳ бўлади.

Байрамолди одамлар дастурхонлари тўкинлигини таъминлаш, уларга қулайлик яратиш мақсадида прокуратура департаменти ва бошқа мутасадди идоралар ҳамкорлигида савдо ярмаркалари ташкил этилган. Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан нархларнинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик учун тегишли тарзда  кунлик назорат олиб борилмоқда. Савдо ярмаркаларида аҳолига 27 турдаги озиқ –овқат ва қишлоқ хўжалик  маҳсулотлари тортиқ этилди.

Элда Наврўз шукуҳи. Баҳорнинг иликузди кунларида бозорларнинг  сархил меваларидан тортиб, кўклам таомларигача тўкин бўлиши ва сифатли  маҳсулотларни харидорларга етказилишида бу каби савдо ярмаркалари элга беминнат хизмат кўрсатадиган маскан сифатида аҳамиятлидир.