Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Душанба кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғади. Бу кун декабрь ойи охирги кунларининг энг илиқ куни болади. Кундузи ҳаво +13…+18 даражагача исийди.

30−31 декабрь кунлари республиканинг аксарият вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 30 декабрда ҳаво ҳароратининг пасайиши бошланади, 31 декабрга келиб, ҳарорат +5…+10 даража атрофида бўлади.

1−2 январь кунлари Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат Сурхондарё вилоятида ва Фаргона водийси вилоятларида 1 январь куни бази жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 1 январда +3…+8 даража, 2 январда +8…+13 даража бўлади.

3−4 январь кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 3 январь куни, 4 январь куни кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. 4 январга келиб, кундузги ҳарорат аста-секин 0…+5 даражагача пасаяди.

Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол тезлиги 13−18 м/с гача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тоғларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.

Тошкент шаҳрида душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +15…+17 даража бўлади. 30 декабрда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +11…+13 даража бўлади. 31 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +8…+10 даража бўлади.

1−2 январь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 1 январда +5…+7 даража, 2 январда +11…+13 даража бўлади. 3 январь ва 4 январга ўтар кечаси вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Кундузги ҳарорат аста-секин 0…+5 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.