«КАФОЛАТ суғурта компанияси» АЖ «1 октябрь Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан шаҳримиз кўчаларида давлатимиз ҳамда компания рамзлари туширилган байроқлар билан «В-Тwин» мотоклубининг 15 та моҳир мототциклчилари ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимлари ҳамроҳлигида ўқитувчи ва мураббийларга байрам шукуҳини улашиш мақсадида байрамона мотомарафон ташкил этди.
Айтиш жоизки, «Бунёдкор» кўчасидан бошлаб ҳаракатланган байрамона мотомарафон тафсилотларини нафақат ушбу йўналишда ҳаракатланган автомашиналар ҳайдовчилари ва йўловчилар, балки барча юртдошларимиз онлайн тарзда «Авторадио» ҳамда «Маданият ва маърифат» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирда кузатишга муяссар бўлишди.