У +100 кг полвонларнинг илк ўтиш босқичида мўғулистонлик Дуренбаяр Улзибаярни мағлуб этган эди.
Бекмурод ҳозиргина чорак финал йўлланмаси учун нидерландиялик Ҳенк Гролга қарши кураш олиб борди. Шуниси қувонарлики, полвонимиз 1/8 финалда учинчи рақамли дзюдочи саналган, Олимпиаданинг икки карра совриндори Гролни 25 сонияда иппон баҳоси билан ютди.
Чорак финалда Бекмурод чехиялик Лукаш Крпалек билан учрашади. Полвонимизга омад тилаймиз.