Ҳолат Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Тошкент вилояти Миллий Гвардия бошқармаси ҳамда Экополиция инспекторлари томонидан ўрганилди.
Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган рейд тадбирлари давомида шу аниқ бўлдики, Бекобод туманининг «Сарюз» МФЙ ҳудудида фуқаро O.X. ва бир гуруҳ фуқаролар томонидан 64 туп қарағай дарахти ноқонуний равишда таг қисми билан кесиб олиб кетилган. Аниқланган ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баъзавий ҳисоблаш миқдорининг беш баробари 1 млн 350 минг сўм жарима белгиланди ва 1 млрд 575 млн сўм ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланди.
Барча тегишли ҳужжатлар жамланиб, иш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди, дея хабар берди Тошкент вилояти Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш бошқармаси ахборот хизмати.