Бекзоднинг рақиби Заурбек ярим финал беллашувида қозоғистонлик Динияр Кайсанов билан беллашиб, рақибини мағлуб этди ва олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди. Россиялик спортчининг ғалабаси Бекзод Абдураҳмоновга бронза медали учун курашиш имкониятини тақдим этди.
Энди эртага Бекзод бронза медали учун ўтиш беллашувида Гвинея-Биссау вакили Мидана Аугустога қарши гиламга чиқади. Уни мағлуб эта олса, бронза медали учун Данияр Кайсанов билан беллашади.