Ўзбекистонлик эркин курашчи бугун, 6 август куни бронза медалига эга чиққач, «Спорт» телеканалида меҳмон сифатида чақирилган Абдураҳмоновлар оиласи аъзолари Бекзод Абдураҳмоновнинг таэквондо спорт тури бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Нигора Турсунқуловага уйланаётгани ҳақида маълум қилишди. Никоҳ оқшоми 14 август кунига белгиланган.
«14 август куни Бекзод Абдураҳмонов ва байроқдоримиз Нигора Турсунқулованинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтади. Бекзод медал олса, қўшалоқ тўй бўлишини ният қилиб ўтиргандик. Худога беҳисоб шукур ниятимизга етдик», - дейди студияда меҳмон бўлган Бекзод Абдураҳмоновнинг опаси.