Кеча Бош вазир ўринбосари Александр Субботин бошчилигидаги Беларусь ҳукумат делегацияси ҳукуматлараро комиссияси йиғилишида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келди.

Беларусь делегацияси ташрифи дастуридан Ўзбекистон ҳукумати, қатор вазирлик ва идораларда учрашув ва музокаралар, қўшма ишбилармонлар кенгаши йиғилишида қатнашиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш, Тошкент ва Самарқанд вилоятларига ташрифлар ўрин олган.