Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни, шу жумладан, халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқаларни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.

Беларусь Республикаси Элчиси 2022 йил 27-28 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ иштирокчи давлатлари Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) тадбирлари юқори савияда ўтганини таъкидлади.

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаева ва Беларусь Республикаси Миллий Мажлиси Республика Кенгаши Раиси Н.Кочанованинг МДҲ ПА мажлиси доирасида бўлиб ўтган икки томонлама учрашувида эришилган келишувларни амалга оширишнинг амалий масалаларини муҳокама қилди.

2023 йилда икки мамлакат парламентлари раҳбарлигида навбатдаги Ўзбекистон-Беларусь минтақалар форумини ташкил этишдан томонларнинг ўзаро манфаатдорлиги қайд этилди. Аввалги форум 2019 йилда Минскда бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ахборот хизмати.